Эркин ва божхона омборлари, шунингдек божсиз савдо (дьюти-фри) дўконлари фаолиятини лицензиялаштиришни соддалаштириш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ушбу ташкилотларни лицензиялаштириш тўғрисидаги янги низомларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Асосий янгилик – лицензияларни қуйидаги тартибда бериш режалаштирилмоқда:
- амал қилиш муддатини чекламасдан (ҳозир 5 йилга берилади);
- «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали.
Қарор тасдиқланган тақдирда унинг таъсири остига тушадиган барча ташкилотлар 2019 йил 1 январгача янги қоидалар бўйича лицензия олиши керак бўлади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Гаевой.