25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни арафасида ҳуқуқ-тартибот хизматчилари медаллар ва орденлар билан мукофотланди. Президентнинг 2018 йил 24 октябрдаги Фармони ЎзАда жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, касб байрами 6.12.2006 йилдаги ЎРҚ-65-сон қонун билан белгиланган. Бу сананинг танлангани бежиз эмас, сабаби 1991 йил 25 октябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 270-сон қарори билан мамлакатимиз Ички ишлар вазирлиги (Ўзбекистон ССР иттифоқ – республика Ички ишлар вазирлиги негизида) ташкил этилган.
Идоранинг айрим ходимлари яхши хизматлари учун «Меҳнат шуҳрати» (1 киши), «Дўстлик» (2 киши), «Мардлик» (2 киши) орденлари, «Жасорат» (8 киши), «Содиқ хизматлари учун» (7 киши), «Шуҳрат» (6 киши) медаллари билан мукофотландилар. ИИОнинг икки нафар ходими вафотидан кейин тақдирланди.
Самир Латипов.