Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

ЎзРТХБ Қозоғистонда савдо майдончасини очди

07.11.2018

Читать на русском языке

Биржа савдоларининг электрон тизимига (БСЭТ) уланган “ЎзРТХБ” АЖнинг хориждаги савдо майдончаси иш бошлади, дея хабар берилади биржа порталида.

 

Илк босқичда майдонча орқали маҳаллий юқори ликвидли товарлар, шу жумладан, полиэтилен, полипропилен, пахта ва рангли металлар Қозоғистонга сотилади, шунингдек, Ўзбекистонга дон маҳсулотлари, кўмир ва цемент импорт қилинади.

 

 “ЎзРТХБ” АЖнинг таянч пунктлари - хорижий мамлакатлардаги савдо майдончаларининг кенгайтирилиши:

  • биржа савдоларининг очиқ механизмини қўллаш орқали маҳаллий товарларни фаол равишда ташқи бозорларга олиб чиқиш;
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ёки кам миқдорда ишлаб чиқариладиган товарларнинг ички нархларини барқарорлаштириш;
  • биржа савдоларида иштирок этиш жараёнини соддалаштириш йўли билан экспорт-импорт операцияларини интенсификациялаш;
  • Ўзбекистоннинг очиқ ва ошкора нарх кўрсаткичларига эга мамлакат сифатида инвестицион жозибадорлигини оширишга кўмаклашади.

 

Лойиҳа Президентнинг 2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5564-сон Фармони ва “ЎзРТХБ” АЖ ва “ЕСТ” Товар биржаси” АЖ томонидан тасдиқланган ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ амалга оширилди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_