ЯИДХПда электр энергияси, табиий газ ва совуқ сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ва ечишга ариза юбориш бўйича янги хизматлар ишга туширилди.
Илгари norma.uz табиий газ истеъмолчилари учун худди шундай хизмат ишга туширилгани ҳақида хабар берган эди.
Белгиланган қоидаларга мувофиқ коммунал хизматлар истеъмолчилари тўрт йилда камида бир марта ҳисоблагични ечиш ва ўрнатиш заруратига тўқнаш келадилар. Ушбу тартиб-таомиллар давлат қиёсловидан ўтказиш билан боғлиқ.
Ушбу хизматларни кўрсатишга ариза бериш учун фойдаланувчилар барча зарур ҳужжатларни олиб, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар офисига боришлари талаб этиларди. Бу ноқулайлик туғдирарди.
Энди фуқароларда уйдан чиқмай туриб онлайн режимда ариза юбориш имконияти пайдо бўлди.
Тегишли ҳавола орқали ўтиб, керакли хизматдан фойдаланиш мумкин:
- Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш;
- Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш;
- Сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.