«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев билан интервью тайёрламоқда. Бу жараёнда ўз саволларини таҳририят манзилига юборган ҳолда барча истак билдирганлар иштирок этишлари мумкин.
2019 йил 1 январдан бошлаб йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтказилди. Йиллик айланмаси 3 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлар ҚҚСни соддалаштирилган схема бўйича тўлаш имкониятига эга бўлдилар (батафсил қаранг). Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг янги ставкалари амал қилишни бошлади. Шу муносабат билан солиқ тўловчиларда талай саволлар юзага келмоқда.
Солиқ солишга оид ушбу ва бошқа саволларга ДСҚ раиси Беҳзод Мусаевдан жавоб олиш мумкин. Бунинг учун саволингизни «Халқ сўзи» газетаси таҳририятига ҳавола бўйича шарҳ кўринишида ёки telegram-бот орқали юборишингиз мумкин. Жавобларни 8 январь куни «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари саҳифаларида ҳамда http://xs.uz/ сайтида эълон қилиш режалаштирилаётир.