Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак перейти с уплаты НДС и налога на прибыль на налог с оборота в 2025 году Можно ли, не растаможивая импортируемый материал, сшить из него продукцию Как писать объяснительную при выездной проверке

Имтиёзлар – фақат Уюшма аъзоларига

19.02.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 йилдаги «Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 138-сон қарори қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ҳукумат қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этувчи, шунингдек қизилмия илдизини қайта ишловчи ва тайёр маҳсулот чиқарувчи ташкилотларга имтиёзлар берган эди (ВМнинг 27.01.2018 йилдаги 63-сон қарори 14-банди ва шарҳга қаранг).

 

Энди ушбу имтиёзлар фақат Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси (бундан кейин – Уюшма) аъзоларига нисбатан қўлланилади. Имтиёзларнинг амал қилиш муддати ўзгармаган – 2024 йил 1 январгача. Бироқ жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Уюшма аъзолари – қизилмия экстракти ишлаб чиқарувчилари 2024 йил 1 январгача ҳар йили 100 гектардан кам бўлмаган майдонда қизилмия плантацияларини ташкил этишлари шарт.  

 

Уюшма аъзолари юқорида кўрсатилганлардан ташқари қўшимча преференциялар олдилар:

 

биринчидан, уларга 2024 йил 1 январгача бўлган муддатда қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш, плантацияларни назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш жараёнини самарали бошқариш учун учувчисиз учиш аппаратларини олиб киришга рухсат берилди. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун муддатда дронлардан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисида хулоса беради;

 

иккинчидан, 2019 йил 1 майдан ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, плантациялар ташкил этиш ҳамда қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлардан юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган товарларни сертификатлаш талаб этилмайди. Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форумининг (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган мамлакатларнинг сертификатлаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синовлар протоколлари тақдим этилганда имтиёз амал қилади.     

 

Эслатиб ўтамиз, давлат улуши 50%дан ортиқ бўлмаган субъектлар (ЭИЗ иштирокчиларидан ташқари) йил бошидан бундай ҳуқуқдан фойдаланмоқдалар.

 

! Хом ашё кўринишидаги қизилмияни Ўзбекистондан ташқарига юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш мақсадида олиб чиқиш учун тўловлар бўйича имтиёзлар бериш амалиёти бекор қилинди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.