Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак перейти с уплаты НДС и налога на прибыль на налог с оборота в 2025 году Можно ли, не растаможивая импортируемый материал, сшить из него продукцию Как писать объяснительную при выездной проверке

Аҳоли ўртасида блиц-сўров ўтказиш учун call-маркази ташкил этилади

25.02.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 22.02.2019 йилдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5667-сон Фармони қабул қилинди.

 

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази муассисларининг таклифига кўра у «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (бундан кейин – Марказ) этиб қайта номланди.

 

Марказ Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан таъминланади. 2019–2020 йилларда Марказни ускуналар, техника ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш дастури тасдиқланди.

 

Телефон ва Интернет тармоғи орқали ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва мамлакатимиз ҳаётининг бошқа йўналишларига доир долзарб жорий масалалар юзасидан аҳоли ўртасида блиц-сўров ўтказиш учун call-маркази ташкил этилади.

 

Энди Марказ томонидан ўтказилган социологик сўров натижалари Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида мунтазам муҳокама қилинади ҳамда улар бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилади. Бундан ташқари, сўров натижалари ОАВ ва Марказнинг веб-сайтида доимий ёритиб борилиши зарур.

 

Марказ кадрлар тайёрлашда фаол иштирок этади, унинг базасида талабалар амалиёт ўташи ташкил этилади. Тегишли олий таълим муассасаларида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб социология ва социологик тадқиқотлар кафедраларини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилмоқда. Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
  • илмий тадқиқотлар, ижтимоий мезонлар методологиясини такомиллаштириш бўйича ишларда, мамлакатимиз социология ҳамжамиятининг интеллектуал ва илмий-техник салоҳиятини юксалтиришда иштирок этиш, шу жумладан, ижтимоий тажрибалар ўтказиш бўйича таклифлар киритиш;
  • Ўзбекистонда ва хорижда демографик жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилишга кўмаклашиш;
  • социологлар ва бошқа ходимларнинг малакасини ошириш;
  • олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига социология фанидаги энг янги ютуқларни ва социологик тадқиқотлар ўтказишнинг инновацион ёндашувларини жорий этиш бўйича улар билан ҳамкорлик қилиш;
  • халқаро ва хорижий социологлар ассоциациялари билан ҳамкорлик қилиш, сифатли социологик ишларни, шу жумладан, хорижда ўтказиш мақсадида консорциум ташкил этиш;
  • Халқаро социологлар ассоциациясига аъзо бўлиш, бутун жаҳон социологик конгресслар ва форумларда иштирок этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2019 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Гаевой.