ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг миқдорларини белгилаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси тақдим этилган.
1 июлдан ЭКИҲга боғланиш тартибини бекор қилган ҳолда иш ҳақи, пенсиялар, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларнинг миқдорларини белгилашга табақалаштирилган ёндашувни белгилаш таклиф қилинмоқда. Бунинг учун турли миқдордаги ва алоҳида соҳаларда қўлланиладиган қуйидаги ҳисоб-китоб кўрсаткичлари жорий этилади:
Ҳисоб-китоб кўрсаткичининг номи
|
Миқдори (сўмда) |
Қўллаш соҳаси |
Меҳнат ҳақининг энг кам миқдори (МҲЭКМ)
|
577 170 |
Абсолют суммада белгиланади ва бир вақтнинг ўзида «1,0» тариф коэффициенти билан ЯТСнинг биринчи разряди ойлик тариф ставкаси сон кўрсаткичи ҳисобланади.
Қуйидагиларни белгилаш учун меҳнат муносабатлари соҳасида қўлланилади:
Барча турдаги устамалар, қўшимча тўловлар ва бошқа тўловлар мазкур тўловларнинг суммадаги қийматларини сақлаб қолган ҳолда қайта ҳисобланади.
Бу – муҳим! Белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимларнинг меҳнат ҳақи энг қуйи чегараси сифатида, мулкчилик ва меҳнат муносабатлари шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади. |
Базавий ҳисоб-китоб суммаси (БҲС) |
202 730 |
Қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
1) солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари, стипендиялар ва тақдим этиладиган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини белгилаш учун;
2) оиланинг ижтимоий ёрдамга муҳтожлигини белгилашда;
3) қуйидагиларни белгилашда базавий қийматлар сифатида:
|
Ҳисоб-китоб пенсия кўрсаткичи (ҲПК) |
202 730 |
Пенсия ва ижтимоий таъминот, шунингдек меҳнатда майибланиш муносабатлари соҳасида қўлланиладиган пенсиялар, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларни ҳисоблаб чиқариш учун қўлланилади. |
ЯТС абсолют суммадаги нафақалар, компенсациялар ва тўловларнинг айрим турлари миқдорларини ҳам қайта кўриб чиқишлари ва белгилашлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, МҲЭКМни белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва бошқа тўловларни ЭКИҲ миқдорига боғлашдан воз кечиш 2019 йилги Давлат дастурида назарда тутилган. 2019 йил 1 январдан бошлаб эса 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг қатъий белгиланган миқдорлари жорий этилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Ленара Хикматова.