Ягона интерактив давлат хизматлари портали энди ана шундай имкониятни тақдим этмоқда.
Хизматнинг тўлиқ номи: автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларининг ҳайдовчиларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида нодавлат таълим хизматларини тақдим этиш учун берилган лицензияни қайта расмийлаштириш.
У юридик шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг (ЭКИҲнинг 1 баробари) 50 фоизи ундирилади.
Хизмат Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тартибга солинади.
Аризани Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўн иш куни ичида кўриб чиқади.