Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак провести тренинг по продвижению товаров поставщика Как отразить поступление активов при присоединении предприятия или безвозмездной передаче имущества За что штрафует Узэнергоинспекция Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот

Маъмурий назоратни амалга оширишга қандай ўзгартиришлар киритилди

04.04.2019

Читать на русском языке

 

2.04.2019 йилдаги «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги ЎРҚ–532-сон Қонун эълон қилинди.

 

1992 йилдан буён «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги Қонун амал қилар эди, янги ҳужжат қабул қилиниши билан у ўз кучини йўқотди.

 

Солиштирма таҳлил янги ҳужжат тузилмасига кўра фарқланишини кўрсатди. Унда маъмурий назоратнинг асосий вазифалари ва принциплари белгиланган, тушунчалар аппарати киритилган, назорат остидагиларнинг, шунингдек ички ишлар органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқлаштирилган. Ҳар бир босқичдаги тартиб-таомилларнинг барча жиҳатлари изчил баён этилган.

 

Назорат ўрнатиладиган шахслар доираси кенгайтирилди. Энди қуйидаги шахслар ҳам улар сирасига киради:

  • суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган (ЖКнинг 34-моддасига қаранг);
  • Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан оғир ёки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этганлик учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаган (ЖКнинг 15-моддасига қаранг).     

 

Судланганлиги олиб ташланган ёки судланганлик ҳолати тугалланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилмайди.

 

Алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш ҳам маъмурий назорат чоғида белгиланадиган чекловлар сирасига киритилди. Бунда судга назорат остидаги шахснинг турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда қўлланиладиган чекловларни қуйидагиларга биноан қисман бекор қилиш ҳуқуқи берилди:

  • ички ишлар органининг тақдимномасига;
  • назорат остидаги шахснинг ёхуд унинг вакилининг аризасига;
  • меҳнат жамоасининг, жамоат бирлашмасининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосномасига.

 

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ваколатига доир муайян талаблар бўшаштирилди. Улар назорат остидаги шахсга шахсий ҳолатлар муносабати билан яшаш жойидан ташқарида бўлиш ва (ёки) суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан қисқа муддатга чиқишга рухсат беришлари мумкин (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

10 кундан кўп бўлмаган муддатга

1 ойгача бўлган муддатга

яқин қариндошининг ўлими ёки оғир касаллиги

тиббий ёрдам олиши ёки соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанишдан ўтиши зарур бўлганда

ишга жойлашиш ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш зарурати

табиий офат ёки бошқа фавқулодда вазиятлар муносабати билан яшаш жойида бундан буён истиқомат қилишнинг имкони бўлмаса

таълим муассасаларига қабул қилиш чоғида кириш имтиҳонларини топшириш зарурати

суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ташқарида таълим олганда

 

Маъмурий назоратни тугатиш учун Қонунда қайд этилган асослар ҳам кўпайди. Рўйхатга қуйидагилар киритилди:

  • назорат остидаги шахс озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиши ва жазони ўташ жойига юборилиши;
  • назорат остидаги шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши (ЖКнинг XVII бобига қаранг);
  • назорат остидаги шахс бошқа давлатга доимий яшаш жойига чиқиб кетиши;
  • назорат остидаги шахс вафот этиши ёки суднинг уни вафот этган деб топиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кириши.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 3.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.