Хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилишнинг янги тартиби 2019 йил 1 мартдан бошлаб жорий қилинди. У Президентнинг 16.01.2019 йилдаги ПҚ-4119-сон қарори билан тасдиқланган.
Хусусан, халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган фуқаролар учун таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади ва нострификация қилинади. Шарҳда янги тартиб ҳақидаги ахборот билан батафсил танишиш мумкин.
Quacquarelli Symonds World University Rankings 2019 йил рейтинги билан бу ерда танишиш мумкин.