Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди (ВМнинг 15.05.2019 йилдаги 403-сон қарорига қаранг). Улар уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзгартиришларга мувофиқ, бир гектар табиий сув ҳавзасининг ўртача маҳсулдорлиги ўзгармас коэффициент – 10 кг тарзида белгиланмоқда. Шу муносабат билан балиқ овлаш хўжаликлари томонидан тўланадиган ижара ҳақи тўловини ҳисоблашда сув ҳавзалари участкалари маҳсулдорлигига боғлиқ ҳолда қўлланиладиган ставкалар миқдори ўзгаради. Қуйидаги формулалар бўйича ҳисоблаш зарур бўлади:
Маҳсулдорлик (га/кг) |
ЭКИҲ (%да) |
Ижара ҳақини ҳисоблаш формуласи |
ЭКИҲ = 202 730 сўмдан келиб чиқилганда ижара ҳақининг миқдори (сўм) |
10 гача |
100,0 |
(10 х 1 х 100% ЭКИҲ / 100) |
20 273 |
10,1 дан – 30 гача |
90,0 |
(10 х 1 х 90% ЭКИҲ / 100) |
18 246 |
30,1 дан – 50 гача |
80,0 |
(10 х 1 х 80% ЭКИҲ / 100) |
16 218 |
50,1 дан – 70 гача |
70,0 |
(10 х 1 х 70% ЭКИҲ / 100) |
14 191 |
70,1 дан – 80 гача |
60,0 |
(10 х 1 х 60% ЭКИҲ / 100) |
12 163 |
80,1 дан – 90 гача |
50,0 |
(10 х 1 х 50% ЭКИҲ / 100) |
10 136 |
90,1 дан – 100 гача |
40,0 |
(10 х 1 х 40% ЭКИҲ / 100) |
8 109 |
100,1 дан юқори |
30,0 |
(10 х 1 х 30% ЭКИҲ / 100) |
6 081 |
ЭКИҲ миқдори ўзгариши билан бирга ижара ҳақи суммасининг миқдори ҳам ўзгаради.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2019 йилдан кучга киради.
Анвар Иркаходжаев.