Кредит ЭКИҲнинг 3 000 баравари доирасида, муддати – камида 15 йилга 5 йиллик имтиёзли давр (фақат фоизлар тўланади) ва 7% ставка билан (ВМнинг 15.05.2019 йилдаги 402-сон қарорига қаранг).
Шарти – ходимда монополияга қарши курашиш ва давлат мулкини бошқариш органларида камида 5 йил иш стажи мавжудлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ёки ҳудудий бошқармаларида (Ҳукуматга, Президент Администрациясига, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлик лавозимларига ишга ўтиш бундан мустасно) кредитни олгандан сўнг камида 5 йил ишлаши.
Ипотекани янги қурилган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ёки намунавий якка тартибдаги уйларга расмийлаштириш мумкин. Бунда кредит суммаси сотиб олинадиган турар жой қийматининг 85%идан ортиқ бўлиши мумкин эмас, яъни қарз олувчи камида 15% миқдорида ўз маблағига эга бўлиши керак. Бу маблағлар унинг номига миллий валютада очилган жамғарма ҳисоб рақамида бўлиши керак.
Ходим ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш учун давлат божини, гаровга қўйилган кўчмас мулкни суғурталаш билан боғлиқ харажатларни, баҳоловчи ташкилотнинг хизматига ҳақни мустақил равишда тўлайди.
Давлат улуши 50%дан кам бўлмаган банкларга кредит бериш учун маблағлар Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасидан йиллик 3% остида ажратилади. Эслатиб ўтамиз, Жамғармани ташкил этиш, уни шакллантириш манбалари ва харажатлар моддалари ҳақида биз илгари ёзган эдик. Банклар кредитлар қарздор ходимлар томонидан қайтарилганидан қатъи назар олинган ресурсларнинг асосий суммасини сўндириши керак.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.