Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возвратаЧто должны содержать чеки продажи и возврата

Лойиҳаловчилар ва қурувчилар малака оширади

04.06.2019

Читать на русском языке

Ундан ким ва қандай даврийликда ўтади, қайси ташкилотлар курсни ўтказади, тингловчилар қандай аттестациядан ўтказилади – Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2019 йилдаги 451-сон қарори билан тасдиқланган низом ушбу ва бошқа саволларга жавоб беради.

 

Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида фаолият олиб борадиган муассасалар кадрлари малакасини ошириш курслари:

  • раҳбар ва мутахассислар учун - Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги Қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги Архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида;
  • ишчи касб эгалари учун - Қурилиш вазирлиги таркибидаги касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этилади.

 

Ўқитиш қурилишда юқори технологик усулларни ўзлаштиришга ва кадрларнинг касб ва малака даражасини доимий ошириб боришга ёрдам беради.

 

Ким малака ошириши шарт ва ўқитиш қандай ташкил этилади

 

Бу – муҳим! Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида фаолият олиб борадиган давлат корхоналари ва устав капиталида (фондида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқни ташкил этувчи юридик шахсларнинг раҳбар ва мутахассислари, ишчи касб эгалари ҳар 5 йилда камида бир марта малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт. Бошқа ташкилотлар учун бу тавсиявий тусга эга.

 

Ўз мутахассисларини ўқитишга юбориш учун ташкилотлар ҳар йили 20 ноябрга қадар малака ошириш муассасасига тегишли буюртманомани топширишлари керак. Унда мутахассиснинг Ф.И.О., қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, иш жойи ва стажи, лавозими, охирги малака оширган вақти кўрсатилади. Барча топширилган буюртманомалар асосида 10 дан 25 нафаргача тингловчи бўлган академик гуруҳлар ташкил этилади. Дарс беришга юқори салоҳиятга эга профессор-ўқитувчилар ва малакали мутахассислар доимий равишда жалб этилади. Бундан ташқари, кадрлар, шу жумладан лекторлар хорижий мамлакатларда стажировка ўташлари мумкин. Курс йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурлари икки ой муддатда тасдиқланади.

 

Ўқитиш шакли – кундузги ва масофавий.  Масофавий курсларда тингловчилар дастурни махсус веб-сайтда тақдим этилган ўқув-услубий материаллар асосида мустақил равишда ўзлаштирадилар. Электрон мультимедиали қўлланмалар, виртуал кутубхоналар, видеоконференциялар, Интернет ёрдамида мулоқот ва ахборот олиш имкониятлари ўқитишга кўмаклашади. Электрон рўйхатдан ўтиш учун малака ошириш муассасаси веб-сайтида анкетани тўлдириш зарур.

 

Курс тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш

 

Ўқитиш тугагандан кейин тингловчилар аттестациядан ўтказилади. У якуний тест синовлари, битирув иш ҳимояси, шунингдек амалий имтиҳондан (ишчи касб эгалари учун) иборат.  Синов 100 баллик тизим орқали баҳоланади.

 

Ўқитиш 36 ва 72 академик соатдан иборат бўлган йўналишлар гуруҳлари учун тест синовлари 50 дақиқа давомида 50 та тест саволлари асосида топширилади. Камида 55 балл  тўплаган тингловчи тест синовларидан ўтган хисобланади. Ўқитиш 144 академик соат бўлган гуруҳлар якуний битирув ишини топширади. Аттестациядан муваффақиятли ўтиш учун 100 баллдан камида 55 балл  тўплаш зарур.

 

Ишчи касб эгалари учун амалий имтиҳон ўтказилади. 100 баллдан камида 55 балл  тўплаган тингловчи ўтган ҳисобланади. Ўқитиш ва аттестациядан муваффақиятли ўтиш якунларига кўра сертификат берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.