Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации использовать при сезонном характере бизнеса Как удерживать НДФЛ с доходов арендодателя с учетом минимальных ставок аренды Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Алкоголь ва тамакининг ноқонуний айланмаси учун жарималарнинг ярми – Жамғармага

12.06.2019

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисида низом қабул қилинди (ВМнинг 8.06.2019 йилдаги 474-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (бундан кейин – Инспекция) 2019 йил февралда ташкил этилган. Алоҳида низом билан унинг вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятни ташкил этиши, раҳбариятнинг асосий функционал мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги ва ҳ.к. белгиланган.

 

Жамғарма юридик шахсни ташкил қилмасдан Инспекцияни сақлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бошқа тадбирларни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш мақсадлари

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун жарима тўлашдан тушумларнинг 50%и (МЖТКнинг 1861-моддаси; ЖКнинг 1861-моддасига қаранг)

Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар томонидан лицензия талаблари бузилганлиги учун тайинланадиган жарималарни тўлашдан тушумлар

Инспекцияни сақлаш, шу жумладан унинг ходимларини моддий рағбатлантириш, устамалар, қўшимча ҳақлар, мукофотлар, ижтимоий тўловлар тўлаш (шартлар Молия вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланганларига айнан ўхшаш; юқори малакали ходимларнинг лавозим маошига 300%гача устама тайинланиши мумкин, таҳр.)

этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида чет эл мутахассислари ва маслаҳатчиларни жалб қилиш, шунингдек Инспекция ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан тушадиган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ажратмалари суммасининг 10%и миқдоридаги тушумлар

илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан даврий нашрлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек алкоголь ва тамаки соҳасида видеороликлар ва тақдимот материалларини яратишга сарфланган харажатларни молиялаштириш

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари

илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан алкоголь ва тамаки соҳасида техник тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини молиялаштириш

Жамғарманинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига вақтинча жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Инспекциянинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа йўналишлар ва тадбирлар

 

Даромадлар ва харажатлар сметаси молия вазири томонидан тасдиқланади. Маблағларни бошқариш ва сарфлаш Инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади, унинг бош бухгалтери эса Жамғарма маблағлари бўйича ҳисобот ва ҳисобдорликни юритади. Инспекция Молия вазирлигига даромадлар ва харажатлар сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.