22 июлдан бошлаб пойтахтимиз кўчаларида янги жиҳоз синовдан ўтказилмоқда.
Яқинда биз ички ишлар органларининг йўл-патрул ва патрул-пост бўлинмалари ходимлари 2020 йил 1 январгача мобиль видеокамералар ҳамда планшетлар билан таъминланиши лозимлиги ҳақида ёзган эдик.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, 22 июлдан пойтахтимиз кўчаларида боди-камераларни синов-тажриба тариқасида ишлатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари бошланди.
ЙПХ инспекторлари ҳайдовчи билан мулоқотга киришганда, уларнинг суҳбатлари ёзилаётгани ҳақида огоҳлантирадилар.
Шу билан бирга ЙПХ инспекторлари учун махсус ишлаб чиқилган жилетлар ҳам синовдан ўтказилмоқда. Синов-тажриба натижалари нуфузли комиссия томонидан кўриб чиқилиб, ишлаб чиқарувчи ташкилотга тегишли таклиф ва тавсиялар тақдим этилади.