Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Бухгалтерия ҳисоби курсига қабул бошланди

30.07.2019

 

«Норма» ПРМ  Х.Мадалхонованинг «Бухгалтерия ҳисоби – нолдан балансгача» ўқув курсига таклиф этади. Курс 19 август куни бошланади.

 

Ҳавола орқали ўтиб ёзилиш мумкин.

 

Ушбу ўқув дастуримиз бухгалтерия ҳисобига энди илк қадамни қўйишни ўйлаб, лекин бироз иккиланиб турган инсонларнинг бухгалтерия тўғрисидаги гумонларига барҳам бериш учун мўлжалланган курсдир.

 

Ўрганишнинг кундузги шаклида курснинг ўқув режаси бўйича ўқитувчи билан бевосита мулоқот қилиб маслаҳат олиш билан биргаликда ўқув синфларида оралиқ ва якуний синовлар ташкил этилиши режалаштирилган. Курс нолдан балансгача бўлган барча мавзуларни ўз ичига олиб, компьютерда қизиқарли масалалар ечиш орқали балансни ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни мустақил шакллантиришни ўргатади. 1UZ дастури билан танишиш имконияти мавжуд.

 

Курс қизиқарли видеороликлар билан бойитилган.

 

Машғулотларни олий маълумотли мутахассис, бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича 14 йиллик, ўқитувчилик фаолиятида 8 йилдан ортиқ тажрибага эга МАДАЛХОНОВА Ҳулкар Рустамовна олиб боради.

 

Ҳавола орқали ўтиб курс дастури ҳақида батафсил билиш мумкин.