Молия вазирлиги томонидан экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус Телеграм-бот ишга туширилди, дея хабар берилди идора сайтида.
Ботнинг мақсади – ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтаришда амалий ёрдам кўрсатиш.
Бот орқали қуйидагиларни билиб олиш мумкин:
- солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида ариза топшириш тартиби;
- керакли ҳужжатлар рўйхати;
- қайтариш жараёни.
Шунингдек, бот фойдаланувчилари ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш билан боғлиқ муаммолар бўйича мурожаат юбориш ҳамда ўзларининг таклифларини қолдиришлари мумкин.
Ботдан фойдаланиш видеойўриқномаси билан бу ерда танишиш мумкин.