Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет проведение корпоративного мероприятия Как учитывать продукты (сырье) и товары в общественном питании Какие документы нужны для выплаты дивидендов физическому лицу

Бизнес-омбудсман ҳуқуқи, Ҳукумат жавобгарлиги, жарималар ва УКХ

08.08.2019

Читать на русском языке

 

2019 йил 6 август куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

 

Дастлаб «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. У иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Ҳужжат билан бизнес-омбудсман ваколатлари кенгайтирилмоқда. Унга ишбилармонлик муҳитини қарор топтириш, ҳар қандай қонуний ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини барча босқичларда тиклай олиш имкониятини яратиш мақсадида қўшимча ҳуқуқлар берилмоқда. Хусусан, унга фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларнинг қонуний кучга кирган ҳужжатлари устидан кассация ва назорат тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

 

Шундан сўнг парламент аъзолари «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар. У биринчи ўқишдан кейин маромига етказиш учун қайтарилиб, пишиқ-пухта ҳолга келтирилди - ҳаволаки нормалар чиқарилиб, улар ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди. Аввал ёзганимиздек, тузатишларда маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш назарда тутилган.

 

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. У Ҳукумат фаолияти билан боғлиқ муносабатларни, унинг аъзоларининг ўзига бириктирилган аниқ соҳа ва тармоқлар учун жавобгарлиги, шунингдек уларни фаолиятини баҳолаш мезонларини тўлиқ қамраб олмаган. Қонун лойиҳаси Ҳукуматнинг тармоқ ва соҳалардаги ваколатлари аниқ белгилаб берилган ҳолда, унинг ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича жавобгарлиги кучайтирилади. Турли даражадаги қонун ҳужжатлари тўғридан-тўғри амал қиладиган ягона қонунда мужассамлашади.

 

Мажлис якунида депутатлар «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар. Бу уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларнинг давлат бошқаруви ва назорати органлари билан муносабатларини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган ҳужжатнинг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси эди.

 

Уни маромига етказиш жараёнида барча ҳудудлардаги ҳолат ўрганилди, соҳа вакиллари, ширкат раҳбарлари ва аъзолари, бошқарув компаниялари ходимлари билан учрашувлар ўтказилди. Мавжуд ҳолатлар ўрганилди, тегишли таклифлар олинди, улар асосида кўп квартирали уйларни бошқариш усулларига аниқлик киритилди.

 

Депутатларнинг фикрича, янги қонун соҳада учраётган кўплаб муаммоларни бартараф этишга, амалиётда вужудга келган яна бир ўткир масала – нотурар жой мулкдорларининг ширкат аъзоси ҳисобланмаслигига барҳам беришга ёрдам беради. Уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенгайтирилади.

 

Мажлисда, шунингдек, Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати хабари асосида.

 





 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_