Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Ҳарбий-маъмурий секторлар харажатлари қандай молиялаштирилади

13.08.2019

Читать на русском языке

 

Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 10.08.2019 йилдаги 659-сон қарорига қаранг).

 

Жамғарма 2018 йил август ойида ташкил этилган. Унга Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш колдиқлари суммасидан 10%гача миқдордаги ажратмалар ўтказилади. Ажратмалар I-III чораклар якунлари бўйича бюджетлар даромадининг ошириб бажарилган бўш қолдиқлари аниқлангандан сўнг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай ўтказилади.

 

Ажратмалар суммасининг ярми Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига тушади ва кейинчалик Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда тақсимланади. Иккинчи ярми эса Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда харажатларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида қолдирилади.

 

Пул маблағлари Жамғарма ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг, бироқ ҳисобот чораги якунланганидан кейин 45 кундан кечикмай ўтказилган пул маблағларининг миқдори тўғрисида мудофаа идорасига хабар қилинади.

 

Жамғарма маблағлари:

  • ҳарбий қисмлар, бўлинмалар ва муассасаларда режалар (“йўл хариталари”) тадбирларини ва бошқа муҳим лойиҳаларни молиялаштириш;
  • ҳарбий шаҳарчалар ва полигонлар инфратузилмаси объектларини замонавий талаб ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ва ривожлантириш, капитал қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
  • ҳарбий қисмлар, бўлинмалар ва муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
  • ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун янги уй-жойлар, болалар боғчалари ва ўйин майдончаларини қуриш, мавжуд турар жой фондини таъмирлаш, шунингдек, уй-жой-коммунал хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови соҳасидаги масалаларни ҳал этиш;
  • республиканинг ҳозирги замон тарихи миллий қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш;
  • семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек, маданий-оммавий ва бошқа тантанали тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш  учун сарфланади.

 

Мудофаа вазирлиги билан келишмасдан ёки қонунчиликда назарда тутилмаган мақсадлар учун Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тақиқланади. Маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан қатъий назорат, ҳисобот ва жавобгарлик белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.