Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие работы нельзя выполнять по договору аутстаффингаКогда сдаем Отчет по труду (4-mehnat shakli) Конструктор учетной политики на 2025 год: обновлен и готов к работе!

Тиббий хизмат ва тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларига иш ҳақи оширилди

28.08.2019

Читать на русском языке

Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича разрядларга тузатишлар киритилди (рўйхат рақами 3130-1, 26.08.2019 й.).

 

Қабул қилинган ҳужжат билан ташкилотлар ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланиладиган умумий разрядларга нисбатан тиббий хизмат ҳайдовчиларига 1, тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларига эса 2 разряд юқори белгиланди. Тегишинча, улар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ошади.

 

Эслатиб ўтамиз, енгил автомобиль ёки автобус бошқарадиган ташкилотлар ҳайдовчилари учун разрядлар енгил автомобиль двигателининг ҳажми ёки автобуснинг габарит узунлигидан келиб чиқиб белгиланади. Ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига (ЯТС) асосан ҳайдовчининг тариф ставкасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициенти қўлланилган ҳолда амалга оширилади. ЯТСнинг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасини ҳосил қилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.