Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак преодолеть сложности внедрения отчетности по кодам 29 и 137 Как учесть расходы на служебный автомобиль при расчете налога на прибыль Как использовать чистую прибыль Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за декабрь 2024 года

Лойиҳа ҳужжати қандай муддатларда ишлаб чиқилиши лозим

16.09.2019

Читать на русском языке

2019 йил 9 сентябрдан қурилиш объектлари учун лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлашнинг янги тартиби жорий этилди (рўйхат рақами 3180, 9.09.2019 йил). Илгари амал қилган тартиб ўз кучини йўқотди. 

 

Янги Низом талаблари, худди аввалгидек, марказлаштирилган манбалар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлашда қўлланилади, бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун тавсиявий характерга эга.

 

Буюртмачи томонидан лойиҳа-тадқиқот ишларининг (кейинги ўринларда – лойиҳа ишлари) қиймати лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини (лойиҳа, ишчи лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар) ишлаб чиқиш, шунингдек ишчи лойиҳалашдан олдинги техник-иқтисодий асослар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоб босқичларида буюртмачи томонидан аниқланади. Лойиҳа ишларининг жорий нархларда белгиланган қиймати ушбу ишларнинг ижрочисини аниқлаш учун давлат харидларини амалга оширишда бошланғич қиймат сифатида қўлланилади.

 

Лойиҳа ишларининг қийматини аниқлаш механизми ўзгармади. Сумма қурилиш объектининг мураккаблик даражасидан ва белгиланган рўйхат бўйича алоҳида харажатларни киритган ҳолда объект қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳисоб-китоблар тасдиқланган формулалар бўйича амалга оширилади.  

 

Шу билан бирга лойиҳа ишларини амалга ошириш муддатлари белгиланди:

  • капитал таъмирлаш объектлари бўйича - 1,5 ой;
  • реконструкция объектлари бўйича - 3 ой;
  • намунавий лойиҳалар ва базавий лойиҳалар асосида янги қурилаётган объектлар бўйича - 3–4 ой.

 

Буюртмачи ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномада лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддатлари кўрсатилади.

 

Бундан ташқари, лойиҳалаштиришни мураккаблаштирувчи омиллар рўйхатига тузатишлар киритилди, ушбу омилларга қараб тузатиш коэффициентлари белгиланади. Рўйхатдан ер участкаси сейсмик бардошлигининг 7-8 баллик ҳисоби чиқариб ташланди (фақат 9 баллик ҳисоби сақланиб қолинди), мураккаб ер участкаларида (ҳудуднинг зичлиги, сизот сувлар даражаси юқори бўлган ва бошқаларда) объект қурилиши, архитектура, техника ва муҳандисликка оид қарорларни қўллаш борасида янгиликлар киритилди. Уларнинг ўрнига лойиҳаларни BIM (Building Information Management) технологиялари асосида бажариш ва «Fast track» усулида лойиҳалаштириш (бир вақтда лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) жорий этилди.

 

Шунингдек қуйидагиларни белгилаш тартибига тузатишлар киритилди:

  • ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қийматининг ҳисоб-китоб даражаси;
  • турли босқич ва жараёнларда лойиҳаолди-асословчи ҳужжатларни ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш қиймати миқдори;
  • ҳисобга олинмаган ишлар қиймати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.09.2019 йилдан кучга кирди.   

   

Ленара Хикматова.