Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Авария ҳолатларига қарши комплекс ўқув машқлари тез-тез ўтказилади

19.09.2019

Читать на русском языке

 

Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби янги тўғрисидаги янги низом тасдиқланди (9.09.2019 йилдаги 754-сон ВМҚга қаранг).

 

Бунга қадар 1998 йилдаги шунга ўхшаш ҳужжат амал қилар эди.

 

Ўзгартиришлар қаторида – ФВВ ва жойлардаги маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари  ваколатлари, давлат бошқаруви органлари ва аҳолини тайёргарликдан ўтказиш соҳасидаги бошқа ташкилотларнинг мажбуриятлари, ушбу жараёнда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг иштирок этиши қайд этилди, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эса батафсил баён этилди. Ҳужжатга илгари алоҳида ҳужжатда назарда тутилган ёнғинлар профилактикаси чора-тадбирлари ҳам киритилди.

 

Тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган барча аҳоли қатламлари учта катта тоифани ташкил этади. Биринчи тоифа – ишчилар, давлат хизматчилари ва ҳарбийлар; иккинчиси – мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари, ўқувчилар ва талабалар; учинчиси – иш билан банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган шахслар ва туристлардан иборат.  

 

Қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ўтказиш шартлари аввалгидек қолдирилди. Ташкилотларда тадбирлар ўтказиш формати ўзгартирилди. Илгари ходимлар сони 300 дан ортиқ бўлган ташкилотларда, 600 дан ортиқ ўринга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаларида — 3 йилда бир марта 2 кеча-кундузгача, қолган ташкилотларда эса худди ўша даврийликда 6 соатгача комплекс ўқув машқлари ўтказилар эди. Энди иккала ҳолатда ҳам комплекс ўқув машқлари ўтказилади, бироқ мезонлар, даврийлиги ва давомийлиги ўзгартирилди:

  • ходимлар сони 200 дан ортиқ бўлган ташкилотларда ҳамда 400 дан ортиқ ўринга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаларида — 2 йилда 1 марта бир кеча-кундузгача;
  • қолган ташкилотларда — 2 йилда бир марта 6 соатгача.

 

«Ёш қутқарувчи» мусобақалари умумий ўрта таълим мактабларида, ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳар йили ўтказилади. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб  ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси йўналишларидаги ўқув дастурлари таълим жараёнига жорий этилади.

 

2023 йил 1 январга қадар ФВВ ҳудудий бошқармалари ҳаётий фаолият хавфсизлиги ўқув марказларида замонавий кўргазмали материаллар, интерактив ўқитиш воситалари билан жиҳозланган фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларини ташкил этилади. Бу ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасининг маҳаллий даражадаги маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2019 йилдан кучга кирди. 

Олег Заманов.