Президент 8 октябрда товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади.
2020 йил 1 январдан фақат биржа савдолари орқали реализация қилинадиган товарлар турлари рўйхати кенгайтирилади (қуйидаги жадвалга қаранг).
Товарнинг номи |
Субъект (ишлаб чиқарувчи/сотувчи) |
Реализация қилиш шартлари |
Юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўрнатиладиган квоталар бўйича |
Давлат улуши мавжуд ташкилотлар* |
Экспортга |
Техник мой, омухта ем, хўжалик совуни, нефть эриткичи, нефть парафини ва мис купороси |
Монополист корхоналар ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар |
Ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда |
Шакар |
Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари** |
Ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда *** |
Иситиш ёқилғиси, ёқиш мазути, суюлтирилган газ ва нефть битуми |
Монополист корхоналар ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар |
Фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда**** |
*Устав фонди (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фонди (капитали)нинг 50%и ва ундан ортиғи 50% ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар.
**Монополист корхоналар шакарни 2018 йил 1 январдан фақат биржа савдолари орқали реализация қиладилар (бу ерда қаранг).
***Республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида жойлашган истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартнома асосида ўз савдо тармоқлари орқали сотиладиган, умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 10%идан ошмайдиган ҳажми бундан мустасно.
**** Махсус истеъмолчиларга ўрнатилган тартибда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиладиган ҳажмлар бундан мустасно.
Биржа савдоларида реализация қилинадиган юқори ликвидли ва монопол маҳсулот сотувчилар томонидан мажбурий тартибда товар-хом ашё биржаларида ҳисобга қўйилади. Ушбу маълумотлар тегишинча шартнома тузилган ва мажбуриятлар бажарилган вақтдан бошлаб 3 кун муддатда биржанинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади. Бундай маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадваллари монополист корхоналар ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар томонидан товар-хом ашё биржаларининг расмий веб-сайтларига, зарур ҳолларда, ҳар ойда янгиланган тарзда жойлаштирилади.
Товар-хом ашё биржаларида томонларнинг келишувига мувофиқ биржа савдолари қоидалари асосида чет эл валютасида импорт битимлари тузилиши мумкин. Бунда тузилган шартномалар бўйича маълумотлар Валюта операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилади.
! Биржаларга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари, қуйидаги иккитаси бекор қилинган ҳолда, соддалаштирилди:
- биржада камида 100 та сотилган (бепул тақдим этилган) брокерлик ўринлари мавжудлиги;
- биржа фаолиятини амалга оширишда товар-хом ашё биржалари раҳбарлари малака талабларига мувофиқлиги.
Монополияга қарши курашиш қўмитасига қўшимча ваколатлар берилди. Идора Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда монополист корхоналар томонидан юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига мажбурий қўйиш бўйича қарорлар қабул қилиши мумкин. Шунингдек қўмитага биржа савдолари қатнашчилари доирасини чегаралаб қўйишнинг олдини олиш учун биржа савдоларига қўйиладиган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг битта лот бўйича максимал ҳажмини қайта кўриб чиқиш юзасидан товар-хом ашё биржаларига кўрсатмалар бериш ҳуқуқи тақдим этилди.
Олег Заманов.