Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

Андижон вилоятида тажриба-кўргазма майдони ташкил этилди

30.10.2019

Читать на русском языке

Ҳудудда инновацион технологияларни тижоратлаштириш унинг асосий мақсади ҳисобланади (21.10.2019 йилдаги 884-сон ВМҚга қаранг).

 

Тажриба-кўргазма майдони Инновацион ривожланиш вазирлигининг Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази қошида ташкил этилди. Уни жойлаштириш учун Андижон вилояти Марҳамат туманининг З.М. Бобур номли массивидан 9 гектар ер майдони ажратилди.

 

Майдон давлат муассасаси шаклида фаолият кўрсатади ва вилоятда инновацион инфратузилмани янада ривожлантириш, тадбиркорликни фаоллаштириш, инвестицион салоҳиятни ошириш, инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқариш жараёнига кенг жорий қилишга кўмаклашади.

 

Қуйидагилар кўргазма майдонининг устувор вазифалари этиб белгиланди:

  • маҳаллий ва хорижий илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
  • инновацион технологияларни яратиш, жорий этиш ва фойдаланиш;
  • инновацион фаолиятни бошқариш, технологияларнинг трансфери ва интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш;
  • илмий конференциялар, семинарлар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш;
  • олий таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
  • ёшлар, олимлар ва ўқитувчиларни иқтисодиёт соҳаларида илмий-техник муаммоларини ҳал этишга жалб қилиш;
  • илмий ва лаборатория тадқиқотларини олиб бориш, тажриба намуналарини, саноат маҳсулотларининг прототипларини ишлаб чиқиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш;
  • мунтазам равишда янги технологиялар кўргазмасини ташкил этиш асосида технологиялар трансферини амалга ошириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.