Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие работы нельзя выполнять по договору аутстаффингаКогда сдаем Отчет по труду (4-mehnat shakli) Конструктор учетной политики на 2025 год: обновлен и готов к работе!

Хорижий инвесторлар кенгаши ташкил этилди

14.11.2019

Читать на русском языке

 

У мамлакатимиз Президенти ҳузурида фаолият кўрсатади. Давлат раҳбари тегишли қарорни 13 ноябрь куни имзолади.

 

Кенгашнинг асосий вазифалари:

  • илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш;
  • қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда, маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорларни иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ҳудудларга рақобатбардош экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш мақсадида сармоя киритишларини рағбатлантиришнинг самарали механизмларини шакллантиришда бевосита иштирок этиш, шунингдек, инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга ва ўзаро манфаатли савдони ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий компаниялар, банклар, инвестиция ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш;
  • инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторларнинг, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг фаоллигига тўсқинлик қилувчи асосий омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, республикада қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини сақлаб туришни таъминлаш;
  • давлат органлари, Ўзбекистонда фаолият юритувчи халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмаларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан инвестиция жараёнларига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этишга қаратилган самарали таклифларни ишлаб чиқиш;
  • экспортни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга, савдо инфратузилмасини, электрон тижорат тизимини изчил ривожлантиришга, маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун қулай шароитлар яратишга, самарали транспорт йўлаклари, замонавий логистика занжирини шакллантиришга кўмаклашиш;
  • маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқлигини таъминлашнинг босқичма-босқич чораларини кўриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, илғор ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш жараёнларига ижобий хорижий тажрибани жорий этиш;
  • Ўзбекистон Республикасида инвестициявий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш;
  • Ўзбекистоннинг халқаро имижини, халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича устувор йўналишларни аниқлаш ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

 

Хорижий инвесторлар кенгаши - маслаҳат органи. Унинг таркибига Ўзбекистонда инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, шу жумладан, ЕТТБнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, бошқа иштирокчилар киради.

 

Янги орган оралиқ (йилда камида 2 марта) ва ялпи (йилда 1 марта) мажлислар форматида ишлайди. Ялпи мажлисларнинг ўтказилиши Президент Администрацияси, оралиқ мажлислар эса  - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

 

Кенгаш мажлисларига келиш ва уларда иштирок этиш унинг аъзоларининг ўз маблағлари, ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг грантлари ёки тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади. Иштирокчилар ва уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилади.

 

Олег Заманов.