Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак преодолеть сложности внедрения отчетности по кодам 29 и 137 Как учесть расходы на служебный автомобиль при расчете налога на прибыль Как использовать чистую прибыль Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за декабрь 2024 года

Бирлашган Араб Амирликларида ИТСВ ваколатхонаси очилди

27.11.2019

Читать на русском языке

 

БААда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг «UzFDI»  ваколатхонаси офиси Абу-Дабида жойлаштирилган ҳолда ташкил этилди (21.11.2019 йилдаги 933-сон ВМҚга қаранг).

 

Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича «йўл хариталари»га киритилган БАА билан савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳалар ва дастурларнинг тизимли мониторинги ва амалга оширилишини таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқлари ва инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш учун БААнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари томонидан тақдим этиладиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, илғор технологиялар ва молиявий-техник кўмаклашиш маблағларининг жалб этилиши, шунингдек самарали ўзлаштирилишини таъминлаш;
  • маҳаллий товарлар ва хизматларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, Ўзбекистондан БАА бозорига узоқ муддатли экспорт қилишни ташкил этиш ҳисобига ўзаро товар айланмаси номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш;
  • тадбиркорлик субъектларига салоҳиятли инвесторларни топиш, шериклик алоқаларини ўрнатиш, савдо ва инвестиция шартномаларини тузиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа шаклларини ривожлантиришда ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, транзит салоҳияти даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, экспорт йўналишларини диверсификациялаш бўйича амалий чоралар кўриш ва ҳ.к.

 

Бундан ташқари, UzFDI Ўзбекистоннинг БААдаги хорижий муассасаларига республикага инвестициялар, молиявий-техник кўмаклашиш маблағлари ва сайёҳларни жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари ва маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашади.    

 

Ваколатхона ИТСВга ҳисобот беради ҳамда ўз фаолиятини инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг умумий раҳбарлигида амалга оширади. UzFDI директори ИТСВ раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. У мақоми бўйича Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилади ва Ўзбекистоннинг мазкур давлатдаги хорижий муассасалари билан яқиндан ҳамкорликда фаолият юритади.

 

UzFDI га директордан ташқари уч нафар менежер (энергетика соҳасидаги инвестициялар бўйича; молиявий-техник ҳамкорлик бўйича; логистика, транспорт ва туризм соҳасидаги инвестициялар бўйича), офис-менежер (девонхона мудири), котиб-таржимон (катта ҳисобчи) ва ҳайдовчи ишга олинади. Барчасининг мажбуриятлари ва уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2019 йилдан кучга кирди. 

Олег Заманов.