ССП Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва «The Boston Сonsulting Group» халқаро компанияси билан биргаликда ҳудудларнинг инвестицион муҳити ҳолатини аниқлаш бўйича Ўзбекистон тадбиркорлари орасида сўровнома ўтказмоқда.
Анкета-сўровномада шахсга доир маълумотлар кўрсатилмайди, лавозим (директор, бош бухгалтер, бошқа), фаолият тури (иқтисодиёт тармоқлари бўйича) ва ташкилотингиз жойлашган ҳудудни кўрсатиш етарли бўлади.
Сўровнома асосига қўйилган барча саволлар блоклар бўйича гуруҳланган: «Тартибга солиш муҳити», «Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларининг самарадорлиги», «Давлат органлари томонидан бизнесни қўллаб-қувватлаш», «Маъмурий босим – коррупция», «Инфратузилма, технологиялар и ресурслар», «Инсон ресурслари» ва «Бизнес учун ЭИЗ/КСЗда иштирок этиш имконияти».
Сўровномада 20 декабргача иштирок этиш мумкин. Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, анкетани тўлдиришга тахминан 10 дақиқа сарфланади. Сўровноманинг барча натижалари аноним ҳисобланади. Улар кўриб чиқиш ва мамлакатнинг инвестицион муҳитини яхшилаш бўйича чоралар кўриш учун Ҳукуматга тақдим этилади.
Қуйидаги ҳавола бўйича ўтиб сўровномани тўлдириш мумкин: https://forms.gle/vMWs39CqsDCa84vr7