Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влекут закуп и перевозка товара за пределами Узбекистана Как оформить закуп сельхозпродукции общепиту, если в общем объеме реализации – менее 90% собственной продукции Когда можно применить нулевую ставку НДС

Тошкент вилоятида Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари ИТИ қурилади

24.12.2019

Читать на русском языке

 

Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш учун Зангиота тумани, Эркин қишлоғи, Қуёшли МФЙ ҳудудида 3,5 гектар ажратилди (18.12.2019 йилдаги 1011-сон ВМҚга қаранг).

 

Институт ФВВ тизимига ўтказилган Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник таъминлаш маркази ҳамда Ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар маркази негизида  ташкил этилди.

 

Қуйидагилар унинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгиланди:

  • ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида амалий илмий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва бу борада устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш;
  • қурилиш конструкциялари, модда ва материалларнинг ёнғин хавфлилигини тадқиқ этиш, ёнғин-техник ва қуткарув учун мўлжалланган маҳсулотларни синаш ҳамда ёнғинлардан ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тизимларининг мувофиқлигини баҳолаш;
  • ёнғинларни ва бошқа фавқулодда вазиятларни тадқиқ қилиш ҳамда ёнғин-техник экспертизаларини ўтказиш;
  • ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркибининг соғлиғи ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • республикадаги таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда хориий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш.

 

ИТИ ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар, ФВВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган бюджетлар маблағлари, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар, хорижий грантлар, тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

 

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар, жумладан моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек илмий-тадқиқот ишларини, синов ўтказиш ва сертификатлаштириш, ёнғин ва фавқулодда вазиятларни тадқиқ қилиш ва уларни экспертизадан ўтказиш тизимларини ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.