Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧто изменилось в перечне ИКПУ сельхозпродукции для общепита Можно ли зачесть НДС, если уплатили его на таможне раньше, чем получили свидетельство плательщика Как составлять бухгалтерский баланс по НСБУ

ҚҚС қопланишининг асослантирилганлигини камерал текширув тасдиқлайди

19.03.2020

Читать на русском языке

Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаш ва қоплашнинг асослантирилганлиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Низом ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган ҚҚС суммасини қайтаришга, шунингдек  чет элликларга ушбу солиқни қоплашга (ТАХ FREE) нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Лойиҳада ҳужжатларнинг, шу жумладан экспорт қилувчи солиқ тўловчилар учун батафсил рўйхати келтирилган. ҚҚСни қоплаш асослантирилганлигини камерал текширишдан ўтказиш алгоритми умумий тартибга ўхшаш. Бироқ, мазкур ҳолатда камерал текширув солиқ органининг буйруғисиз ўтказилади. Лойиҳага биноан у солиқ тўловчидан ариза олинган кундан кейинги кунда бошланади ва 50 кундан кўп бўлмаган муддатда давом этади (бироқ СКнинг 138-моддаси 16-қисмига асосан – 60 кун, таҳририят изоҳи).

 

Солиқ органининг қоплаш бўйича қарори 2 кун ичида қабул қилинади ва электрон шаклда Молия вазирлигининг Ғазначилигига юборилади, у уни 1 кун муддатда ижро этади. Қайтариш чоғида солиқлар суммаси солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказилади. Агар қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишда солиқлар бўйича қарзлар мавжудлиги аниқланса, солиқ органи мустақил равишда 2 кун ичида қоплаш суммаси ҳисобига қарзни қоплайди.

 

Ҳужжатга иловада ноль даражали ставка қўлланилиши натижасида қоплаш суммасининг шартли ҳисоб-китоби кўриб чиқилади. Алоҳида ҳолларда солиқ суммаларини 7 кун ичида қоплашнинг  тезлаштирилган тартиби амал қилади. У қуйидаги солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин:

  • йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар;
  • солиқни қоплашга доир ариза билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини расмийлаштирган солиқ тўловчилар;
  • экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширувчи шахслар - ноль даражали ставкани қўлланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ суммаси бўйича;
  • чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар;
  • солиқ мониторинги иштирокчилари.

 

Чет эл дипломатик ваколатхоналарига ҚҚС суммаси СКнинг 264-моддасида қайд этилган шартларда қопланади. Чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар томонидан расмий фойдаланиш, шунингдек уларнинг маъмурий-техник ходимларининг,жумладан улар билан бирга яшовчи оила аъзоларининг шахсий эҳтиёжи учун товарлар сотиб олинганда  солиқ органига идентификация қилиш имконини берадиган харидларни ва ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш лозим. Масалан, ҳисобварақ-фактуралар, инвойслар, НКМ чеклари, квитанциялар шундай ҳужжатлар бўлиши мумкин.

 

Ҳужжатни 2020 йил 1 июлдан амалга киритиш кўзланмоқда. 1 апрелга қадар лойиҳани муҳокама қилишда иштирок этиш, ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини киритиш мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

  Лола Абдуазимова


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_