«Norma» нашриёти карантинга қарамай, бухгалтерлар, кадрлар бўйича мутахассислар ва юристлар учун фойдали китобларни харид қилишнинг қулай усулини таклиф этмоқда. knigi.uz интернет-дўкони ўз ишини давом эттирмоқда.
knigi.uz сайтида:
- вақт ва маблағни тежаб, ҳақиқатан фойдали ва долзарб нашрларни харид қилиш мумкин;
- буюртмани расмийлаштириб, қисқа муддатда кафолатланган тарзда китоб сотиб олиш мумкин (адади чекланган, оммабоп нашрлар тез тугаб қолади);
- Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади, китоб дўконига боришга ҳожат йўқ;
- нашрга тайёрланаётган («тез орада» белгиси билан) китоблар ҳақида маълумот олиб, сотувга чиқишидан олдин уларга буюртма бериш мумкин.
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётининг мақсади – ўз нашрларини имкон қадар фойдали манбага айлантириш.
Эслатиб ўтамиз, knigi.uz интернет-дўконида етказиб бериш йўли билан ҳам, ўзи олиб кетган ҳолда ҳам китобларни харид қилиш мумкин. Буюртма учун тўлов ўзингизга қулай бўлган исталган шаклда қабул қилинади.
Тошкент ш., Миробод тумани, Таллимаржон кўч., 1/1-уй манзилида (нақд пулга ва терминал орқали) офисда навбатчиликни ўтаётган ходимлардан ҳам китобларни сотиб олиш мумкин. Ташрифингиз ҳақида 1172, 78-150-11-72 телефон рақамлари орқали олдиндан маълум қилишингизни сўраймиз.
Батафсил ахборотни (+998) 90 174-29-81 телефон рақами орқали олиш мумкин.