Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Вирус ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатганлик учун – жиноий санкциялар

04.04.2020

Читать на русском языке

 

Юзага келган эпидемиологик вазият сабабли ЖК, ЖПК ва МЖТКга зарур тузатишлар киритилди (26.03.2020 йилдаги ЎРҚ-613-сон Қонунга қаранг).

 

Биринчидан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида улар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни учинчи шахсларга тарқатганлик учун жазо чораси қўлланилади. Бунинг учун  200 БҲМгача миқдорда жарима ундирилади ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоҳ тузатиш ишлари билан жазоланади

 

Бироқ ҳуқуқбузар маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, Интернет орқали тарқатганда қуйидаги қатъий жазо чоралари қўлланилади: 200 БҲМдан 400 БҲМгача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

Иккинчидан, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди (МЖТК 54-м.; ЖК 2571.). Ушбу моддада карантинли ва инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида узрли сабабларсиз қуйидагиларга риоя этмаслик ҳолатлари учун жазо чоралари белгиланган:

  • тиббий текширувдан ўтиш;
  • даволаниш ва карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб келиш ҳамда ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик;
  • касаллик юқиш хавфи бўлган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш;
  • давлат санитария назорати органларининг бошқа қонуний талаблари.

 

Мазкур ҳолатда жавобгарлик ва жазо чоралари тури бундай ҳаракатлар келтириб чиқарган оқибатларга қараб белгиланади:

  • нохуш оқибатлар юзага келмаганда – фуқароларга 20 БҲМдан 30 БҲМгача, мансабдор шахсларга эса 30 БҲМдан 50 БҲМгача маъмурий жарима қўлланилади;
  • ушбу қилмишлар одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса – 50 БҲМдан 100 БҲМгача жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
  • ушбу қилмишлар одамнинг ўлимига олиб келса – 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
  • ушбу қилмишлар одамларнинг ўлимига олиб келса – 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

Учинчидан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳам тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда  жамоат жойларида ниқобсиз юрганлик учун 5 БҲМгача жарима солинади.

 

Тўртинчидан, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганларга нисбатан қоидабузарлик ҳолатларига қараб, 30 суткагача бўлган муддат маъмурий жазо тайинлаш билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси – даволаш ёки карантинда ушлаб туриш қўлланилади. Тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда, давлат санитария назорати органлари томонидан ушбу чоралар қўлланилиши мумкин. Бундай чоралар қўлланилиши мазкур органлар белгилаган жойларда ИИВ ва Миллий гвардия томонидан таъминланади.

 

Олег Заманов.