Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Фармкластер барпо этиш учун $50 млн гача йўналтирилади

01.05.2020

Читать на русском языке

 

"Tashkent Pharma Park" ни ташкил этиш лойиҳасини Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси молиялаштиради (28.04.2020 йилдаги ПҚ-4698-сон қарорга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, "Tashkent Pharma Park" – ўз ичига Фармацевтика техник университети ва саноат зонасини олган инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери. Кластерни Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлаштириш режалаштирилмоқда. 

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фармкластерни ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш учун $50 млн гача ажратади. Қарздор - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги. Қарзни сўндириш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар кластер ҳудудидаги объектларни сотиш ва биноларни ижарага беришдан тушган тушумлар, Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳамда қарздорнинг бошқа тушумлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Биринчи навбатдаги объектлар қурилишини мамлакатимиз Бош вазири раҳбарлигидаги махсус ишчи гуруҳ ташкиллаштиради. Ишчи гуруҳ лойиҳавий таклифларни кўриб чиқади,  бош пудратчиларни танлайди, қурилишнинг бориши ва маблағлардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилади. "Tashkent Pharma Park" дирекцияси (лойиҳанинг ижро этувчи органи) қурилаётган объектлар бўйича асбоб-ускуналар, товарлар, ишлар ва хизматларни қабул қилиб олиш учун масъул ҳисобланади.

 

Молиялаштириш ишчи гуруҳнинг қарорига биноан параллель равишда қуйидагиларни экспертизадан ўтказган ҳолда амалга оширилади:

  • лойиҳани - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг тармоқ Илмий-техник кенгашида;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларини - Қурилиш вазирлигида;
  • замонавий импорт асбоб-ускуналар ва технологиялар, қурилиш материаллари, бутловчи буюмларни харид қилиш бўйича импорт контрактларини - Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.