Президентнинг 16.06.2020 йилдаги «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4752-сон қарори қабул қилинди.
Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун эквивалентда 100 млн АҚШ доллари ажратишга қарор қилинди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ушбу суммага кредит линияси очилади ҳамда тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси МБ асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.
Ўз навбатида, банклар ушбу маблағлар ҳисобидан хизматлар кўрсатиш соҳасида бизнес юритувчиларга кредит ажратадилар, молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно. Кредитлар корхоналарни ташкил этиш, айниқса маиший хизматлар, таълим, тиббиёт, IT ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият юритадиган корхоналарни ташкил этиш учун расмийлаштирилади. Кредит суммаси – 1 млрд сўмгача миқдорда, фоиз ставкаси МБнинг асосий ставкасига тенг (материал эълон қилинган санада – йиллик 15%, таҳр. изоҳи).
Кредит линияси маблағларининг камида 20%и аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари учун «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва қайтарилиши устидан мониторинг ва назоратни таъминлайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.06.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.