Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда юритилади

26.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 24.06.2020 йилдаги “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 407-сон қарор қабул қилинди.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юритувини рақамлаштириш мақсадида ҳужжат билан ИИВ, Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув" лойиҳасини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

 

Лойиҳа доирасида қуйидагилар назарда тутилган:

  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли органлар, судлар ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграциялаштириш;
  • маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритишда фойдаланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон базасини шакллантириш;
  • ортиқча босқичларни бекор қилиш ва муддатларни қисқартириш орқали иш юритиш тартибини соддалаштириш;
  • автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими, шахсни идентификация қилишнинг автоматлаштирилган тизими ҳамда биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш.

 

Лойиҳани амалга ошириш бўйича Идоралараро комиссияга бир ой муддатда лойиҳани 2021 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳри ҳудудида амалга ошириш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

 

Соддалаштирилган тартибга биноан пойтахт ҳудудида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартиби планшет компьютер ёрдамида амалга оширилади, ҳуқуқбузарнинг шахси ИИВ маълумотлар базасидан биометрик паспорт ёки юз тузилишини расмга олиб, шунингдек бармоқ изларини тушириш орқали аниқланади.

 

Ҳуқуқбузар тайинланган жаримани “Электрон ҳукумат”нинг ягона биллинг тизими орқали тўлаши мумкин.

 

Тўлов тўғрисидаги маълумот электрон базага баённома топширилган санадан эътиборан 15 кун ичида келиб тушмаган тақдирда, иш автоматик тарзда умумий асосларда кўриб чиқиш учун тегишли ваколатли органларга жўнатилади.

 

Қуйидаги ҳолатларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда юритилмайди:

  • ҳуқуқбузар уни рад этса;
  • жарима жазосидан бошқа турдаги санкциялар қўлланилса;
  • ҳуқуқбузар чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса;
  • зарар кўрган тараф зарарни ундиришни талаб қилса ва бошқалар.

 

ИИВга манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар автоматлаштирилган мультибиометрик идентификация қилиш тизими учун 40 млн нафар шахснинг анкета маълумотлари, ташқи юз қиёфаси ва қўл излари маълумотларини қайта ишлашга мўлжалланган дастурий таъминот ва сервер қурилмаларини ҳамда "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуаси учун сервер қурилмаларини харид қилиш топширилди.

 

Лойиҳани Тошкент шаҳрида амалга ошириш тажрибасини инобатга олган ҳолда Идоралараро комиссия 2021 йил 1 ноябрга қадар лойиҳани мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.