Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак продажа трех домов привела к судебному спору об НДФЛ Снос недвижимости: как учесть и обложить налогами Как учесть нормы трансфертного ценообразования при беспроцентном займе между резидентами Как применять положения международных договоров об избежании двойного налогообложения к физлицам-нерезидентам

Китоб геологик қўриқхонаси миллий табиат боғига айланади

02.07.2020

Читать на русском языке

Бу Президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4766-сон қарорида белгиланган.

 

Боғ табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклида Қашқадарё вилояти Китоб туманида Китоб давлат геологик қўриқхонаси давлат муассасаси негизида ташкил этилади.

 

Боғни ташкил этиш асрлар давомида шаклланган ноёб табиат ёдгорликлари ҳамда девон даврига мансуб халқаро эътироф этилган "Зинзилбан" кесмасининг геология фанида тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳудуднинг геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

 

Маълумот учун:

  • давлат қўриқхоналари – типик ва ноёб табиий мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш ҳамда ўрганиш,  табиий жараёнлар ва ҳодисалар устидан мониторинг ўтказиш мақсади ҳисобланадиган табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот муассасалари. Уларнинг ҳудудида қўриқхоналар мақсадига зид бўлган, табиий жараёнларнинг табиий ривожланишини бузувчи ёки табиий объектлар ва мажмуалар ҳолатига хавф солувчи ҳар қандай хўжалик, рекреация ва бошқа фаолият тақиқланади;
  • давлат миллий табиат боғлари – ҳудудлари алоҳида экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни ўз ичига олган ва табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги, рекреация, илмий ва маданий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган табиатни муҳофаза қилиш муассасалари. Уларнинг ҳудудларида табиий объектлар ва мажмуаларнинг ҳолатига, уларнинг  рекреация, маданий ва эстетик қимматига қараб табақалаштирилган режим ўрнатилади. Бу ерда давлат миллий боғлари вазифаларига зид бўлмаган фаолият амалга ошириладиган давлат қўриқхоналари ҳудудлари учун назарда тутилган режимли қўриқхона зоналари, рекреация, хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиладиган зоналар, муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий объектлар зоналари ажратиб қўйилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.