Президентнинг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармони автораста, автодўкон, автотиркама, автоцистерна ва фудтреклар воситасида савдони ривожлантиришни рағбатлантиради. Бироқ солиқчилар ва тадбиркорлар савдонинг бундай шакллари учун онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш муаммосига дуч келишди.
Солиқ идораси уни “ўхшашлиги асосида” ҳал қилишга уринганига қарамай, масала тартибга солинмаган ва охиригача қайта ишланмаган ҳолда қолмоқда. Юзага келган вазиятдан қандай қилиб чиқиш – buxgalter.uz шарҳида.
Тадбиркорлар ушбу масалани ДСҚнинг онлайн-касса ва ЭҲФни жорий этишга бағишланган вебинарида кўтаришган. Шундан кейин савол ва унга жавоб ДСҚнинг телеграм-канали ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинганди:
- Кўчма савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари кўчма савдо объекти бўйича онлайн-НКМни давлат солиқ хизмати органларида хўжалик фаолиятини амалга ошириш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишлари зарур.
Рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагиларни тақдим этиш зарур: ариза, турғун савдо (сервис) шохобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (ижара шартномаси, кадастр), техник хизмат кўрсатиш маркази билан тузилган шартнома ва турғун шохобчанинг харитада жойлашиш координаталари ёки кўчма савдонинг режалаштирилаётган жойи схемаси.
Бунда:
1. Идора ҳавола бераётган 306-сон ВМҚда онлайн-НКМ ҳақида ҳеч бир сўз айтилмаган. Бу – тўлиқ илгариги фискал хотирали НКМга бағишланган ҳужжат. Онлайн-НКМни ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланиш масалалари 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚ билан тартибга солинган.
2. 17.11.2011 йилдаги 306-сон ВМҚда ҳам, 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚда ҳам кўчма савдо корхоналари ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
3. Онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар рўйхатини қаердан олиш тушунарсиз – бу амалдаги ҳеч бир норматив ҳужжатда мавжуд эмас.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.