Корхона раҳбари ва кадрлар бўйича ходими барча буйруқларни юрист билан келишиш керак деган фикрда. Бу тўғрими? Қонун ҳужжатларида юридик хизмат томонидан виза қўйиладиган буйруқларнинг аниқ турлари кўрсатилганми?
Меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА вазиятга ойдинлик киритди:
– Юрист ҳужжатларга виза қўйиш билан улар шакли ва мазмунига кўра қонунчиликка мувофиқлигини тан олади.
Одатда буйруқнинг сўнгги варағи орқа томонига ёки алоҳида келишув варағига виза қўйилади.
Юрист юридик хулоса ҳам бериши мумкин, унда ҳужжатда аниқланган барча камчиликларни кўрсатади.
Виза қуйидаги элементлардан ташкил топади:
- ҳужжатга виза қўювчи шахс лавозимининг номланиши;
- ҳужжатга виза қўювчи шахснинг шахсий имзоси;
- имзо расшифровкаси (исми шарифи ва фамилияси);
- виза қўйиш санаси.
Масалан: «Юридик бўлим бошлиғи (шахсий имзо) П.П. Камолов 07.09.2020 й.»
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.