Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Давлат ва ҳуқуқ институтининг вазифалари белгиланди

04.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 675-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 29.04.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5987-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Қуйидагилар Давлат ва ҳуқуқ институтининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини ташкил қилиш;
  • қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар учун ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;
  • давлат ва ҳуқуқи соҳасида фанлараро фундаментал илмий тадқиқотларни бажариш;
  • аҳолининг ҳамда давлат бошқаруви органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш;
  • диссертациялар ҳимоясини ташкил қилувчи илмий кенгашлар тузиш йўли билан илмий кадрларни тайёрлаш;
  • норматив-ҳуқуқий ва дастурий характердаги ҳужжатларни тайёрлаш бўйича вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгашлари, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишида иштирок этиш ва бошқалар.

 

Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ҳамда Фанлар академияси тизими дастурларини ва илмий буюртмаларни амалга оширишда иштирок этади, давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий таълим соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказади.

 

Қарор билан Институт тузилмаси тасдиқланди, у ноширлик фаолияти билан шуғулланиши ва ўзининг «Давлат ва ҳуқуқ» журналини нашр қилиши мумкин.

 

Адлия вазирлигига Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 20 декабрга қадар Институтнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш ҳамда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашида тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.