МЖТК ва ЖКга тегишли тузатишлар 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сон Қонунда назарда тутилган.
ЖКнинг 198-моддасига тузатиш киритилган – энди унинг диспозициясига дарахтларни шикастлантириш ва нобуд қилиш ҳолатлари ҳам киритилган, шунингдек модда санкцияларида назарда тутилган жарималар миқдори оширилган (қуйидаги жадвалга қаранг).
Диспозиция |
Санкция* |
|
2020 йил 4 декабргача |
2020 йил 4 декабрдан |
|
Оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлганда |
50 БҲМ миқдорида жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари |
50 БҲМдан 100 БҲМгача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари |
Ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп сиқдорда зарар етказилишига сабаб бўлганда** |
50 БҲМдан 75 БҲМгача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
100 БҲМдан 150 БҲМгача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлганда** |
75 БҲМдан 100 БҲМгача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
150 БҲМдан 200 БҲМгача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
Изоҳ. *Етказилган моддий зарарнинг ўрни 3 карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
**300 БҲМдан 500 БҲМгача миқдордаги зарар.
Бир қатор ўзгартиришлар экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий жавобгарликка тааллуқлидир.
Биринчидан, МЖТКнинг 162-моддаси чиқариб ташланган, бироқ унда кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар – дарахтларни, ўсимликларни кесиш, кундаков қилиш ва кўчириб ўтказиш учун жавобгарлик сақланиб қолинган ва МЖТКнинг 79-моддасига ўтказилган. Ушбу моддада ҳам айрим санкцияларга ўзгартириш киритилган (қуйидаги жадвалга қаранг).
Диспозиция |
Санкция |
|
2020 йил 4 декабргача |
2020 йил 4 декабрдан |
|
Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш |
Фуқароларга 5 БҲМдан 10 БҲМгача, мансабдор шахсларга 10 БҲМдан 15 БҲМгача жарима |
|
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир давомида такрор содир этилганда |
Фуқароларга 10 БҲМдан 15 БҲМгача, мансабдор шахсларга 15 БҲМдан 20 БҲМгача жарима |
Фуқароларга 10 БҲМдан 20 БҲМгача, мансабдор шахсларга 20 БҲМдан 30 БҲМгача жарима солинади, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилинади |
Иккинчидан, МЖТКнинг 911-моддаси бўйича жарималар оширилган:
Диспозиция |
Санкция* |
|
2020 йил 4 декабргача |
2020 йил 4 декабрдан |
|
Қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини, шунингдек суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганда |
Фуқароларга 1/2 БҲМдан 3 БҲМгача, мансабдор шахсларга 3 БҲМдан 5 БҲМгача жарима |
Фуқароларга 1 БҲМдан 3 БҲМгача, мансабдор шахсларга 10 БҲМдан 20 БҲМгача жарима |
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир давомида такрор содир этилганда |
Фуқароларга 3 БҲМдан 5 БҲМгача, мансабдор шахсларга 5 БҲМдан 10 БҲМгача жарима |
Фуқароларга 5 БҲМдан 10 БҲМгача, мансабдор шахсларга 20 БҲМдан 30 БҲМгача жарима |
Учинчидан, қуйидаги ҳолатлар бўйича маъмурий жавобгарлик жорий этилган:
а) юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик учун мансабдор шахсларга 10 БҲМдан 20 БҲМгача жарима солинади;
б) маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш:
- ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда фуқароларга 5 БҲМдан 10 БҲМгача, мансабдор шахсларга 20 БҲМдан 30 БҲМгача жарима солинади;
- худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир давомида такрор содир этилганда фуқароларга 10 БҲМдан 15 БҲМгача, мансабдор шахсларга 30 БҲМдан 50 БҲМгача жарима солинади ва ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашё мусодара қилинади.
Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 4.12.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.