Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет проведение корпоративного мероприятия Как учитывать продукты (сырье) и товары в общественном питании Какие документы нужны для выплаты дивидендов физическому лицу

ЕОИИ билан ҳамкорлик ва янги қонунлар

17.12.2020

Читать на русском языке

 

15 декабрь, сешанба куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишдан аввал депутатлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан иқтисодий ҳамкорликда фаолият кўрсатиш жиҳатларини муҳокама қилдилар. 11 декабрь куни Ўзбекистоннинг кузатувчи давлат мақомини олиши интеграциялашув жараёнининг дастлабки босқичи бўлди. Парламент аъзоларининг фикрича, бу ЕОИИга аъзоликнинг ижобий ва салбий жиҳатларини чуқур таҳлил қилиш, миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиш, миллий қонунчиликни уйғунлаштириш учун зарур имконият ҳисобланади.

 

Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги ташқи савдо айланмасининг ортиши, иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлигининг кучайиши ҳамда хорижий давлатларда меҳнат қилаётган ватандошларимиз ҳуқуқларининг ҳимояси мустаҳкамланишига хизмат қилади. Божхона тартибларининг соддалаштирилиши ҳамкорларга Ўзбекистондан кўплаб товар ва маҳсулотларни, шу жумладан минглаб тонна мева-савзавот маҳсулотларини етказиб бериш учун кенг имкониятлар очади. Халқаро ташишлар соҳасида рухсат бериш тартиблари соддалаштирилади. Йўловчиларнинг, юклар ва транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши таъминланади.

 

Шунингдек қуйидаги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди:

а) «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар. Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормаларга биноан фуқароларнинг шахсига доир маълумотлари ахборот технологиялари ёрдамида, шу жумладан техник воситаларда қайта ишланаётганда бундай техник воситалар жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлиши талаб этилади. Бу эса фуқароларнинг шахсга доир дахлсиз ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқий асос бўлади;

б) ЖК, ЖПК ва МЖТКга тузатишлар, уларда қуйидагилар таклиф этилмоқда:

  • зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш ҳаракатлари учун жарималар миқдорини ошириш (МЖТК 1891.). Фуқароларга 50 БҲМдан 400 БҲМгача (ҳозир – 50 БҲМдан 100 БҲМгача), мансабдор шахсларга эса 100 БҲМдан 450 БҲМгача (ҳозир – 100 БҲМдан 150 БҲМгача) миқдорда жарима солиниши назарда тутилмоқда;
  • шахснинг қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантиришга қаратилган ёлғон ахборотни ишончли маълумот кўринишида била туриб телекоммуникация ва Интернет тармоқларига жойлаштирганлик учун маъмурий жавобгарлик - 50 БҲМ миқдорида жарима жорий қилинмоқда. Шундай ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этилганда жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланмоқда.