Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак провести тренинг по продвижению товаров поставщика Как отразить поступление активов при присоединении предприятия или безвозмездной передаче имущества За что штрафует Узэнергоинспекция Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот

Замонавий мактаблар қурилиши қандай назорат қилинади

11.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 832-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 26.11.2019 йилдаги «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4537-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан қабул қилинган.

 

Ушбу Низом нормалари ПҚ-4537-сон қарорда белгиланган «Замонавий мактаб» талаблари асосида умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнига татбиқ этилади.

 

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» томонидан мазкур йўналишда бажарилган ишларнинг сифат назорати ва якуний назорат олиб борилади.

 

Умумтаълим объектларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг назорати ушбу Низомда келтирилган схема асосида амалга оширилади.

 

Ушбу Низом қоидалари молиялаштириш манбаидан қатъи назар янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган барча давлат умумтаълим объектларида амалга ошириладиган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари учун мажбурийдир.

 

Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг сифат назорати қуйидаги асосий тамойиллар асосида амалга оширилади:

  • сифат назоратини амалга оширишнинг холислиги ва ошкоралиги;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахл қилмаслик;
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаслик.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар қайд этилган:

  • лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби;
  • қурилиш-монтаж ишлари даврида сифат назоратини амалга ошириш тартиби;
  • қурилиши тугалланган умумтаълим объектларида якуний назоратни амалга ошириш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.