Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Фақат биржа савдолари орқали реализация қилинадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди

19.03.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 17 март куни «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатда 2021 йил 15 июндан бошлаб қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилиниши белгиланди:

 

а) монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди (капитали)нинг 50%и ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс (кейинги ўринларда – монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар) томонидан ишлаб чиқарилган:

  • поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин – барча харидорларга;
  • истеъмол этил спирти – ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга;
  • техник этил спирти – барча харидорларга;
  • кумуш – заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга;

 

б) 2022 йил 1 январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50%дан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:

  • цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50%и;
  • пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100%и;

 

в) ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қазиб олувчи (газни қайта ишловчи, ишлаб чиқарувчи) ташкилотлар томонидан нефть ва газ конденсати – тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга.

 

Товар-хом ашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг божхона қийматини аниқлаш фақат мазкур битимларда белгиланган қиймат бўйича амалга оширилади.

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар томонидан пахтадан олинган чигитни тайёр маҳсулотни қайтариш шарти асосида ёғ-мой ташкилотларига бериш фақат бир пахта-тўқимачилик кластери доирасидаги ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.

 

Шунингдек товар-хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Ҳужжат 18.03.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.