Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли при инвентаризации обнаружены неучтенные ОС Должен ли продавец выставлять «минусовый» ЭСФ, если дает скидку по итогам месяца Как общепиту, туроператорам и гостиницам вернуть часть уплаченного в бюджет НДС

Маҳкум шахсларни сақлаш шароитлари яхшиланади

19.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 16.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 143-сон қарор қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни, шунингдек махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни кийим-кечак ва ётоқ анжомлари билан таъминлаш меъёрлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш колониялари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган ҳомиладор ва эмизикли аёлларни озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва ётоқ анжомлари билан таъминлаш меъёрлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг даволаш муассасаларида жазони ижро этиш муассасаларининг тиббиёт бўлимларида стационар даволанишда бўлган беморларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак (буюм) билан таъминлаш меъёрлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини совун ва ювиш воситалари билан таъминлаш меъёрлари.

 

ИИВга қуйидагиларни белгилаш ҳуқуқи берилди:

  • жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумларни ҳамда тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида қамоқда сақланаётган шахсларни озиқ-овқат, ашёвий мол-мулк, совун ва ювиш воситалари билан таъминлаш меъёрларининг қўлланиш тартибини, шунингдек сақлаш таъминоти учун пул маблағлари харажатларини белгилаш;
  • маҳкумлар учун кийим-кечак моделини, уларга кийим-кечакни бериш ва ишлатиш тартибини белгилаш;
  • бемор маҳкумларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибини белгилаш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини бошқалари билан алмаштириш меъёрларини ва уларни қўллаш тартибини белгилаш.

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.