Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие работы нельзя выполнять по договору аутстаффингаКогда сдаем Отчет по труду (4-mehnat shakli) Конструктор учетной политики на 2025 год: обновлен и готов к работе!

Бокс мактаби янги даражага олиб чиқилади

03.05.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 2021 йил 29 апрель куни «Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Қуйидагилар боксни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • боксни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
  • бокс инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, бокс мактабларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўпайтириш;
  • бокс бўйича профессионал тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, илмий-методологик базани янада кучайтириш;
  • Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларига боксни босқичма-босқич киритиш;
  • ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш юзасидан зарур чораларни кўриш;
  • аёллар боксини ривожлантириш юзасидан узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • спорт таълим муассасаларида бокс бўйича давлат буюртмаси параметрларини ошириш.

 

Андижон вилояти (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари), Бухоро вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари), Қашқадарё вилояти (Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари) ҳамда Тошкент вилоятларида (Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри) Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари давлат муассасаси сифатида ташкил этилади.

 

Бокс мактабларида ўқиш 7-синфдан ташкил этилади, таълим олиш муддати 5 йил этиб белгиланади, бунда ўқувчиларга бепул таълим олиш, олимпия захиралари коллежларининг ўқувчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш ҳамда ўқувчилар турар жойида бепул яшаш ҳуқуқи берилади.

 

Раҳбарлар, тренерлар, спортчилар ва бошқа ходимларга ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси;
  • Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;
  • Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари.

 

Бокс бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулотлар базасини ва бокс мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда улар фаолиятини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган махсус спорт анжомлари ва жиҳозлари, ўқув ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар 2023 йил 1 мартга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

 

Ҳужжат 29.04.2021 йилда ЎзАда эълон қилинган.

Лола Абдуазимова.