Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Қандай хатланган мол-мулк баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланади

07.05.2021

Читать на русском языке

Бош прокуратура ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг қарори билан Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (АВ рўйхат рақами 3297, 5.05.2021 й.).

 

Ҳужжат “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қабул қилинган.

 

Низомга мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш жараёнида реализация қилинадиган, шу жумладан давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк баҳолаш объекти ҳисобланади.

 

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни баҳолашнинг хусусияти Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан белгиланади.

 

Мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади.

 

Белгиланишича, давлат ижрочиси алоҳида кўчар мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати БҲМнинг 20 бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган тақдирдагина, баҳоловчи ташкилотни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.

 

Қуйидаги мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот жалб қилинади:

  • автомототранспорт воситалари;
  • дастгоҳ ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқариш линиялари;
  • кўчмас мулк;
  • фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган қимматли қоғозлар.

 

Мол-мулк давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда ва мол-мулк баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳолларда давлат ижрочиси тасдиқланган шаклларга мувофиқ алоҳида қарорлар чиқаради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.