Президентнинг 10.05.2021 йилдаги ПФ-6222-сон Фармони қабул қилинди, у билан давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди.
"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида аҳолининг фаол дам олиши учун энг қулай шароитларни яратиш ҳужжатнинг мақсади ҳисобланади.
Қуйидагилар белгиланди:
қўшимча ишланмайдиган кунлар:
- 14 май - жума;
- 2 сентябрь - пайшанба;
- 3 сентябрь - жума;
- 31 декабрь - жума.
Кўчириладиган кунлар:
- 17 июль - шанба кунидан 21 июль - чоршанба кунига;
- 24 июль - шанба кунидан 22 июль - пайшанба кунига.
Барча ходимлар учун ишланмайдиган кунлар (иш ҳафтаси туридан қатъи назар):
- 15 май - шанба;
- 21 июль - чоршанба;
- 22 июль - пайшанба;
- 4 сентябрь - шанба.
Маълумот учун: Президентнинг 9.02.2021 йилдаги ПФ-6165-сон Фармони билан белгиланганки, Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар 3 кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади (қўшимча ва кўчириладиган кунлар ҳисобига). Шунингдек ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи 5 иш кунидан кам бўлмаган "оилавий саёҳат таътили" тизими жорий қилинган. "Оилавий саёҳат таътили" йиллик асосий таътил ҳисобидан тақдим этилади ва жамоавий шартномаларга мувофиқ иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.05.2021 йилдан кучга кирди.
Эльмира Сиразиева.