Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Маданий мерос масалалари бўйича Халқаро қўмита ташкил этилди

18.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 14.06.2021 йилдаги “ЮНЕСКО билан ҳамкорликда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 371-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланишда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Қўмитанинг асосий вазифалари:

  • Ўзбекистоннинг маданий меросини Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • халқаро ташкилотлар ва ЮНЕСКО маслаҳатлашув органлари (Ёдгорлик ва диққатга сазовор жойлар бўйича халқаро кенгаши, Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази) билан маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш;
  • Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган моддий маданий мерос объектлари ва ҳудудлар, археологик ва архитектура ёдгорликлари муҳофазаси ишида иштирок этиш;
  • маданий бойликларни ишончли сақлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.

 

Қўмитага моддий маданий мерос масалалари ҳамда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар бўйича маслаҳат органи мақоми берилди. Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Халқаро маслаҳат қўмитасининг ишчи органи ҳисобланади.

 

Қарор билан қўмитанинг таркиби ва тузилмаси тасдиқланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.