Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Н.И.Пирогов номидаги РМТТУнинг филиали ташкил этилади

02.07.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 1 июль куни Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор имзоланди.

 

Филиал Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг (РМТТУ) юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси бўлиб, таълим, илмий, хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

 

У Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 103-уй манзилида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

 

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • соғлиқни сақлаш тизими ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун муҳим илмий-амалий муаммоларни ҳал қилишга қодир юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш;
  • тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган замонавий таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
  • тиббиёт ва тиббиёт илм-фани соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш;
  • таълим ва илмий фаолиятнинг тиббий ва фармацевтик фаолият билан чуқур интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.

 

Филиал таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди. 2021/2022 ўқув йилида 35 нафар Ўзбекистон фуқароларининг мутахассисликлар бўйича ординатура дастурларига мувофиқ унда таълим олиши ташкил этилади.

 

Филиалдаги таълим жараёни Россия Федерациясининг федерал таълим стандартларига мувофиқ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ОЎМТВ билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида рус тилида олиб борилади.

 

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган РМТТУнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади. Давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчилар Ўзбекистоннинг давлат тиббиёт муассасаларида камида 5 йил ишлаш шарти билан ишга тақсимланади.

 

2024 йил 1 июлга қадар капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва Филиалнинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган:

  • ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари;
  • компьютер техникаси ва оргтехника;
  • дастурий таъминот;
  • ўқув-лаборатория ва симуляцион жиҳозлар;
  • илмий-методик адабиётлар;
  • ўқитишнинг техник воситалари;
  • мультимедиа маҳсулотлари;
  • инвентарлар, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 2.07.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.