Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Вазирлар Маҳкамасини юридик таъминлаш тартиби ўзгартирилди

29.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2021 йилдаги «ВМнинг 12.03.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 212-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  454-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 10.06.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5143-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сон қарорига мувофиқ қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

 

Низомда Юридик таъминлаш бошқармаси функциялари қуйидагилар билан тўлдирилди:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ва режали ташкил қилиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан чоралар кўришда иштирок этиш.

 

Бунда Юридик таъминлаш бошқармаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ижро этувчи органлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилишини таъминлайди.

 

Бошқарманинг НҲҲларни тайёрлаш соҳасидаги функцияларининг янги таҳрири келтирилди. Хусусан, Бошқарма:

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларнинг ва қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни амалга оширади;
  • қабул қилинган норматив ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси ишлаб чиқилиши, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштиради;
  • ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашнинг барча босқичларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлайди ва бошқалар.

 

Қарорда бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.